Фақат ҳаж ва умра учун мўлжалланган дунёдаги илк ҳаво йўллари бренди иш бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Malaysia Airlines (Малайзия ҳаво йўллари) ҳаж ва умра зиёратларига йўл олган жануби-шарқий осиёлик мусулмонлар учун дунёдаги биринчи махсус хизматни йўлга қўйди.

“Биз йиллар давомида айнан шу соҳада ишлаб тажриба орттирганмиз. Мақсадимиз бутун АСEАН мамлакатлари мусулмонлари учун ҳаж ва умра зиёратларига мўлжалланган сифатли ҳаво транспорт тизими ва инфратузилмасини йўлга қўйиш”, дейди Малайзия авиация гуруҳи раҳбари капитан Изҳом Исмоил.

“Амал” (“Умид”) деб номланган ушбу янги хизмат мусулмон йўловчилар учун фақатгина ҳаж ва умра зиёратларига хос рейсларни таклиф қилувчи дунёдаги биринчи компания ҳисобланади.

Малайзия ахборот агентлиги Бернамага кўра, “Амал” келаси икки йил ичида мамлакатдаги ҳаж ва умра зиёрати бозорининг 60% қисмини эгаллаш ниятида. 

“Ҳожиларимизнинг ажойиб саёҳатларини ташкил қилишда ҳисса қўшиш биз учун шарафдир. Биз тажрибаларимиз ёрдамида “Амал”ни сифатли зиёрат рейсларини таъминлайдиган дунёдаги энг яхши хизматга айлантирамиз”, дейди Ҳилмий Салаҳуддин.

Макка ва Мадина мусулмонлар учун ўзига хос манзил бўлиб, уларга йилига 3 миллион мусулмон диний амалларни бажариш учун ташриф буюради. Саудия Арабистони Умумий Статистика Қўмитаси (GAStat)нинг ўтган ойдаги ҳисоботига кўра, охирги 25 йил ичида Макка зиёратчилари сони 53.928.358 ни ташкил қилган.

Мавзуга оид мақолалар
Кунлар ўтиб борарди. Ясриб Мадинага айланганидан буён ҳамма нарса ўзгарган, гуллаётган эди. Тиканлар давоми...

08:25 / 26.01.2017 5321
Пишлоқ ва зайтунли салат . Маҳсулотлар 0,5 кг пишлоқмоцарелла, туз, мурч, зайтун ёғи, 10 та зайтун меваси, 12 та давоми...

10:24 / 23.02.2017 5855
Сўйлайин ул зоти муҳтарамдан мен, Эй азиз биродар, дилдан тингла сен. Эллик иккинчи йил, апрел давоми...

12:12 / 19.10.2018 4486
Аллоҳга беадад шукр, Илоҳий туҳфалар, файзуфутуҳ ва қувонч олиб рамазон яқинлашмоқда. Қалбимиз ажиб шавқ давоми...

15:51 / 05.05.2019 6026