Сан-Францискода мода кўргазмаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сан-Францискодаги "Де-Янга" музейида бўлиб ўтган кўргазма одатдаги кўргазмалардан фарқ қилади. Унда кийимнинг жалб қиладиган бўлишига эмас, балки камтар бўлишига асосий урғу қаратилган. Ғарбликлар ҳозирча бу ҳолатни тушунишлари бироз қийин, бироқ унга бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда.
Мусулмон оламининг ўзига хос услуби кўргазмага ташриф буюрганларда ижобий таассурот қолдирди.
Айни пайтда Нью-Йоркнинг "Метрополитен" музейида фаолият олиб борадиган "Де-Янга" музейининг собиқ директори Макс Холлейн Истанбул ва Теҳронга қилган ташрифи чоғида исломий либослардан ҳайратланганини, модани маданиятлар орасида кўприк қурадиган мулоқот воситаси сифатида кўра бошлаганини айтади. У кўргазмага раҳбарлик қилмаган бўлса-да, унинг умумий тизимини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Processed with VSCO with c7 preset

«Албатта, биз ҳеч нарсани ташвиқот қилмоқчи эмасдик. Бироқ дунёнинг тўртдан бир аҳолисини мусулмонлар ташкил этади. Шундай экан, мусулмон модасини кўрсатмаслик керак, дейиш жуда ғалати», дейди Холлейн.
Кўргазмада 80 та экспозиция тақдим қилинди. Кўргазмадан сўнг улар Франфуркт (Германия)даги "Angewandte Kunst" музейига юборилди.

Манба: musulmanka.ru

Processed with VSCO with c7 preset
Processed with VSCO with c7 preset
Processed with VSCO with c7 preset
Processed with VSCO with c7 preset
Processed with VSCO with c7 preset
Мавзуга оид мақолалар
Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ алКиндий араб файласуфи. АлКиндий асарларининг аксарияти бизгача етиб келмаган. давоми...

07:12 / 25.12.2020 4838
Наманган шаҳридаги Ҳазрати Лангар жоме масжидида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳифз йўналиши давоми...

11:02 / 04.02.2018 3728
Ҳар бир мўминмусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири бахилликдир. Бахиллик давоми...

13:26 / 10.11.2016 5269
embedhttpswww.youtube.comwatchvC355zOQfUcIfeatureyoutu.beembed

08:59 / 11.03.2018 6507