“Хадичаи Кубро”да устозлар байрами бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery ids="33589,33590,33591,33592,33593,33594,33595,33596,33597"]

  Куни кеча “Ҳадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус билим юртида устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз – илм бўстони” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирнинг илк қисми билим юртида ўтаётган Қуръон ойлиги муносабати билан “Қироат имомлари” мавзусида илмий семинардан иборат бўлди.

Сўнг 1-курсга қабул қилинган талабаларни табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Бадиий қисмда эса устоз ва мураббийларни талаба қизлар касб байрамлари билан қутлашди ҳамда салавоту саҳна кўринишлари билан уларнинг кўнгиллари шод этилди.

Тадбир гўзал Қуръон тиловати билан якунланди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эри зиммасидаги маҳр, давоми...

22:37 / 13.02.2023 4256
Лаҳннинг луғавий маъноси майл ва четланишдир. Истилоҳда эса Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган давоми...

11:12 / 26.10.2016 6021
Ҳозир шамоллашлар мавсуми бошланди. Кўпчилик тумов, томоқдаги оғриқ ва бош оғриғидан ҳамда шу касалликлар давоми...

14:05 / 04.03.2017 24419