Ватанингни сотма, адо бўласан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз ёт ғояларга қаршимиз!             


Ўзбекистон юртим, жонажон Ватан,

Сенсан жаннатмакон, мўътабар маскан!

Роббим раҳматлари ёғилган ўлкам,

Келажаги буюк! Гувоҳ бўласан,

Ватанингни сотма, адо бўласан!

Онадек азиздир муқаддас ўлканг,

Ёлғонларга алишма адо бўласан!

Оқимлар қармоғига илинма асло,

Бахту иқболингдан жудо бўласан!

Ўз халқингни сотма, гадо бўласан!

Онгингни заҳарлаб, қалбингни тиғлар,

Сени ҳар доимо гуноҳга чорлар.

Керак бўлса, аяма ота-онанг, деб,

Ҳақ йўлда бизмиз!” – деб иймонинг доғлар,

Ўз эркингни сотма, адо бўласан!

Жаҳолат ботқоғида, билгин, унмайсан!

Асл Ислом бу эмас, наҳот тушунмайсан?!

Жасадинг хор бўлгай ўзга юртларда,

Жанозасиз кўмилиб, сарсон бўлгайсан,

Иймонингни сотма, жудо бўласан!

Юртимиз ислоҳотлар сари йўл олар,

Ривожланиш кун сайин кўкка бўй чўзар.

Динимиз равнақи офтоб мисоли,

Шукр қилсак, нури зиёда бўлар,

Виждонингни сотма, адо бўласан!

Авайлаб бу юртнинг тупроғин ўпгин,

Уламолар юрти, деб қадрига етгин.

Ардоқлаб, юртбошинг ишончин оқлаб,

Ватан муҳаббатин дилингда  тутгин,

Ўз юртингни сотма, гадо бўласан!

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта-махсус

Ислом билим юрти мударрисаси                                                                Жозиба Жамол қизи

Мавзуга оид мақолалар
Онам эрта қарибди. Ҳа... жудаям эрта. Яқиндагина сочлари қопқора эдику Наҳот сезмаган бўлсам... Одамнинг сочи давоми...

21:00 / 03.09.2019 4090
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳаж Исломнинг беш арконларидан бўлган бир улуғ рукн ва маҳбуб ибодатдир. Бу давоми...

21:11 / 11.03.2017 4974
  2018 йил 15 октябрь куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz доим кўмакка тайёр деб номланган давоми...

13:07 / 16.10.2018 4423
 Куни кеча 9 ёшли ўғлим «Ада, Ҳазратнинг  вафотлари менга ойимнинг вафотларидек таъсир қилди», деди. Онасини давоми...

06:36 / 03.02.2017 5756