Рамазон фазилатлари (29-30 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

29

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ , عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «شَهْرُ رَمَضَانَ مِنْ شَهْرِ الرَّحْمَةِ، تُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ الرَّحْمَةِ، وَتُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ».

لم يعثر عليه المحقق ولكن معناه صحيح.

Йигирма тўққизинчи ҳадис:  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Рамазон ойи раҳмат ойидир. Унда раҳмат эшиклари очилади ва унда дўзах эшиклари ёпилади». Маъноси саҳиҳ.

30

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَيِّدُ الشُّهُورِ شَهْرُ رَمَضَانَ، وَسَيِّدُ الأَيَّامِ يَوْمُ الْجُمُعَةِ».

صحيح

Ўттизинчи ҳадис:

 «Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

«Ойларнинг саййиди Рамазон, кунларнинг саййиди жума куни».

Саҳиҳ.

Мавзуга оид мақолалар
Ёшим 25 да. Беш вақт намозни адо этувчи ва дуода бардавом бўлувчи бир муслимаман. Отаонам ва опасингилларим давоми...

14:03 / 02.08.2017 13149
«Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан давоми...

12:14 / 04.05.2017 5000
  «Шайтон одам боласининг қон йўлларида томирларида юради». У инсонни жаннатдан ерга туширилишининг давоми...

14:45 / 12.02.2017 10686
27 ноябрь куни Хўжа  Аламбардор масжидида ХХVреспублика қорилар мусобақаси ўтказилди.  Мусобақа икки давоми...

21:00 / 26.01.2017 5449