Аёл-қизлар ўртасидаги ҳадис мусобақаси якунланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Кеча 4 май куни Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” анжуманлар саройида аёл-қизлар ўртасида бўлиб ўтган “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўз ниҳоясига етди. Мусобақада қатнашган жами 35 та аёл-қизларимиз, аввал хабар берганимиздек, оддий фуқаролар ва ЎМИ тасарруфидаги Ислом билим юртлари талабаларидир. Эслатиб ўтамизки, мазкур беллашувда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар ўзаро билим синашдилар. Мусобақанинг биринчи шарти Имом Бухорий ва Имом Термизий ҳақларида бўлиб, бунда икки буюк имом ҳаёти ва илмий фаолиятига оид битта савол берилди. Иккинчи шартда берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак бўлди. Бунинг учун Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобидан одоб-ахлоққа доир 200 та ҳадис танлаб олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ва жойлардаги вакилликларига етказилган. Мазкур шартда бу ҳадислардан бири танлаб олиниб, билетда ҳадиси шарифнинг араб тилидаги матни тўлиқ берилди. Иштирокчидан, шартга кўра, таржима қилиб, сўнг ундан олинадиган фойдалар, тушуниладиган мазмунларни шарҳлаш, ўзи англаган маъноларни тушунтириб бериш талаб этилди. Мусобақанинг учинчи шарти – ҳадиснинг араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб бериш бўлди. Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилган. Иштирокчидан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериши талаб қилинди. Мусобақа иштирокчилари умумий 100 баллик тизим асосида баҳоландилар. Марҳамат, қуйида ғолибалар билан танишинг:

1-ўрин: Маннопжонова Робияхон 2-ўрин: Асқарова Рисолат ва Юсуфий Роқия 3-ўрин: Нарзуллаева Маликахон

Энг матонатли иштирокчи: Бозорбоева Раънохон

Ғолибаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Мусобақа бу билан тугаб қолмади. Бугун 5 май куни ҳадис беллашуви шу ерда – “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” анжуманлар саройида эркаклар ўртасида бўлиб ўтмоқда.

“muslimaat.uz” учун махсус

 

Мавзуга оид мақолалар
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми Идда сўзи давоми...

08:33 / 25.10.2016 8434
gallery sizelarge linkfile ids17420,17421,17422,17423,17424

16:57 / 09.12.2016 7143
embedhttpswww.youtube.comwatchvRlp07NX2Fykembed

14:28 / 07.04.2017 4680
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу тижорат сафаридан қайтиб келганларидан икки ой ўтиб, давоми...

12:42 / 01.12.2017 3309