Ўзбекистонда илк бор ҳадис мусобақаси бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Ҳадиси шариф билимдони” Республика танловида 4 май куни аёл-қизларимиз, 5 майда эса эркаклар ўзаро Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўзлари борасида беллашадилар. Бу мусобақада ҳам иштирокчилар ёши чекланган: 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан қатнашиш учун аризалар қабул қилинган. Мусобақа учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт саволлари Имом Бухорий ва Имом Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолиятига оиддир. Иккинчи шартда берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак. Учинчи шарт – ҳадиснинг араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш. Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилади. Иштирокчидан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериши талаб этилади. Мусобақага доир “қайноқ” хабарларни биз билан бирга кузатиб боринг. “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Юқори шукуҳ билан ўтаётган Қуръон мусобақаси Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳам давом этмоқда. давоми...

15:27 / 06.02.2018 3770
РАНХиГС олийгоҳининг Шимолий Кавказ филиали талабаси Ислом Ахсиев ўқувчиларни тадқиқотларга жалб этиш давоми...

21:00 / 31.08.2019 3941
embedhttpswww.youtube.comwatchv4TEoCePQSoMembed

11:54 / 08.09.2016 4607
БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги сунъий интеллект ёрдамида исломий санъат ривожланиш суръатларини давоми...

11:57 / 06.03.2019 3451