Мусобақа қачон ва қаерда бўлади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 25-26 апрель кунлари Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган “Ёшлар иттифоқи” анжуманлар уйи (ЎзМУ собиқ маданият саройи)да бўлиб ўтиши белгиланди. Шунингдек, “Наврўз” қабуллар уйида катта мониторлар қўйилиб, томошабинлар учун минглаб ўринлар ҳозирланмоқда. Эркаклар ўртасидаги баҳслар ҳам 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари юқорида зикр қилинган манзилда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. “Минор”, “Шайх Зайниддин” (Кўкча) ва “Ҳазрати Имом” (Хастимом) масжидларига томоша учун мониторлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий масжидларга ўрнатиладиган катта экранлар орқали ҳам мусобақа жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин. Беллашувда вилоятлардан 41 та (13 та ҳифз, 28 та тиловат йўналиши бўйича) ва ЎМИ тасарруфидаги Ислом билим юртларидан эса 7 та (3 та ҳифз, 4 та тиловат йўналиши бўйича), жами 48 нафар қория қизлар ўзаро мусобақалашиши кутилмоқда.

muslimaat.uz”

Мавзуга оид мақолалар
    Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари Мана, динимизни элимизни йиғлатиб Аллоҳ таолонинг ҳузурига давоми...

16:53 / 05.02.2017 6863
 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни уйғотишда бир нечта усуллар мавжуд отаоналар  давоми...

12:25 / 01.02.2017 7595
gallery linkfile ids5653,5652,5650,5649 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг таъзия маросимларининг иккинчи давоми...

06:29 / 03.02.2017 13392
Ҳар 6 сонияда битта Мусҳаф сотилди httpsyoutu.beHisOO7DsXKc

20:00 / 06.07.2018 3812