Ўзбекистонликлар умра сафари учун Макка ва Мадинага жўнаш арафасида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистонлик 670 киши умра сафарини ният қилган ҳолда, Макка ва Мадина шаҳарларига сафар қилишга тайёргарлик кўрмоқда. «Умра – 2014» ― 10 июльдан 29 июльга қадар давом этади. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида «Ажниҳа ат-тоййиба» меҳмонхонасида тўрт кун туришади. Улар Мадинада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари ва бошқа диний ҳамда тарихий ёдгорликларни зиёрат қилишади. Кейин ҳамюртларимиз Макка шаҳрига сафар қилиб, умранинг асосий шартларини бажаришади. Маккадаги «Намаа ал Мавадда» меҳмонхонаси Масжидул Ҳаромдан 1,5 км узоқликда жойлашган бўлиб, ҳамюртларимиз 6 кун давомида у ерда истиқомат қилишади. Ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, улар тўрт кишидан иборат хизмат кўрсатувчилар, 27 та шифокор, ҳамда 4 та ошпаздан иборат.
«news.mail.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Тўртинчи ҳикояquotҲар куни мактабда тушлик қилиши учун ўғлимга пул бераман. Баъзи кунлари пул бераётиб Агар давоми...

22:33 / 08.08.2023 3396
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи давоми...

18:42 / 04.12.2016 4492
Йигирма еттинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма еттинчи куни. Тобора ниҳоясига етиб давоми...

19:40 / 22.06.2017 18352