Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида мусобақа давом этмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, 2018 йилнинг 4-6 кунлари Наманган вилояти бўйлаб Қуръон қироати мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Биз “Муслимаат.уз” сайти жамоаси Наманган шаҳридаги “Ҳазрати Лангар” жоме масжидидан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган “Қуллуқтол” жоме масжидида бўлиб ўтаётган навбатдаги Қуръон қироати мусобақасига етиб келдик. Айтишларича, бу ерда Наманган, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой туманлари бўйича иштирокчилар ўз қироатлари билан қатнашмоқдалар.

Ушбу мусобақа ҳайъатига “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти катта мударрисаси Пошшахон Эшонхон қизи (Қутбиддинова Мухаррамхон) раҳбарлик қилмоқда.

Биз 3-4 та иштирокчилар қироати ва тиловатини тинглагач, мусобақа якунига етди. Сабаби баъзи номлари ўқилган иштирокчилар мусобақага келишолмаган. Шундай бўлса-да, кўнгилли қориялар ҳам ўз қироатлари билан қатнашиб, барча йиғилганларга хушнудлик улашишди.

Бизга хабар беришларича, Наманган вилоятининг, айниқса, Косонсой туманида қори-қориялар кўп экан.  

“Муслимаат.уз” қизлари гувоҳ бўлган яна бир хайрли иш шу бўлдики, йиғилган аёл-қизларга масжид раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан тасбеҳ тарқатилди. 

Ниҳоят, ҳайъат аъзолари қизғин баҳс-мунозарадан сўнг ғолибалар рўйхатини эълон қилишди. Натижаларга кўра, қуйидагилар юқори ўринларга муносиб кўрилдилар: 

 

18-25 ёшли аёл-қизлар бўйича:

1-ўрин: Абдулахатова Муқаддам

2-ўрин: Муродова Хадича

3-ўрин: Аҳмедова Покиза

26-40 ёшли аёл-қизлар бўйича:

1-ўрин: Худойназарова Бибихожар

2-ўрин: Абдураҳмонова Нодирабону

3-ўрин: Аҳмедова Ёрқиной ва Юсупова Муаттар

Мусобақада ғолибликни қўлга киритганларга қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Биз ғолибаларга Аллоҳ таолодан файзу барака ва муваффақиятлар тилаган ҳолда Қуръон қироати мусобақасини ёритишда давом этамиз.

Биз билан қолинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

  

Мавзуга оид мақолалар
Баъзи фиқҳий истилоҳлар. Бошқа илмлардаги каби фиқҳ илмида ҳам ўзига хос истилоҳлар бор. Мазкур давоми...

14:40 / 20.10.2016 6299
Рухсона Ижар бир неча қишлоқлардаги очлик муаммоси билан жиддий шуғулланаётган покистонлик аёлдир. У ўз давоми...

13:46 / 28.01.2019 2803
  Олд тарафдан чиққан ел таҳоратни кетказмайди, чунки у ҳақиқий ел эмас. Икки йўлдан бошқа жойлардан давоми...

10:37 / 04.05.2017 6453
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўзининг азиз китобида «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг давоми...

06:28 / 24.11.2016 6024