Шаъровий "100 савол-жавоблар" китобидан (аудио 1,2,3)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл киши билан саломлашиш

1-cавол: Аёл кишининг бошқа эркаклар билан қўл бериб кўришишининг ҳукми қандай?

Жавоб: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматнинг энг омонатгўйидирлар. У зот мўминлар билан байъат қилганларида эркаклар билан қўл бериб байъат қилганлар, аёллар билан эса байъатларини қабул қилиб олиш билангина кифояланганлар.

Аёллар билан саломлашишимиз ва қўл бериб кўришишимиз заруратдандир, бу одатга айланган, дегувчиларга Имом Шаъровий раддия қилиб дейдилар: “Бу тамомила бошқа уламоларнинг гапларидир. Биз шу аср билан яшашимиз керак, дейдиганларга, албатта, биз динимиз билан яшашимиз лозим, дейишимиз керак”.

Китобия аёлга уйланиш

2-савол: Динимизда китобия аёлга уйланишга рухсат берилишининг ҳикмати нима? Бунга пок шариатимизнинг қоидаси қандай?

Жавоб: Бунинг ҳикмати Ҳақ таолонинг ишидир. Албатта, биз хамр ичишдан ман қилинганмиз. Бу Аллоҳнинг амридир. Ароқ ичиш натижасида келиб чиқадиган нарсаларнинг олдини олиш учун ман қилган.

Уйланишни олсак, китобия аёл ҳам илоҳга ва осмондан келадиган ваҳийга ишонади. Шунинг учун худосиз ёки мушрикага тенг қилмаймиз.

Эрнинг дини аёл учун ишончлидир ва аёлга масъуллик қилишга ҳаққи бор. Чунки эр аёлнинг пайғамбарларига иймон келтиради ва уларни ҳурмат қилади. Агар аёлини севса, хорламайди.

Сунъий урчитилган фарзанд

3-савол: Пробиркада фарзандли бўлишнинг динимиздаги ҳукми қандай?

Жавоб: Агар сперма эрдан олиниб, у махсус амалиёт билан аёлига қўйилса, бунда ҳеч қандай эътироз йўқ. Агар аёлга бошқа эркакнинг спермаси қўйилса, бу шаръан мумкин эмас.

Мавзуга оид мақолалар
 Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрами олдидан жонлиқ сўйишга буюртмалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда давоми...

12:39 / 28.07.2018 4000
Аёл бўлганим учун ҳар хил сабаблар туфайли кўплаб аёллар билан мулоқотда бўламан.Аёлларнинг кўпчилиги давоми...

06:30 / 22.11.2022 7274
embedhttpswww.youtube.comwatchvzpvO2BgNkembed

17:55 / 06.03.2018 3514
  Бугун 10 феврал 2018 йилдан юртимиз бўйлаб давом этиб келаётган муборак Қуръон қироати мусобақаси Тошкент давоми...

17:10 / 10.02.2018 4231