Қуръон тиловати мусобақасидаги илк ғолибалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қуръон тиловати мусобақасидаги илк ғолибалар

   Шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ва давлат сиёсати даражасига кўтарилган Қуръони Карим тиловати мусобақасини Жиззах вилоятидаги Зомин тумани мутасаддилари бошлаб беришди.

Куни кеча мусобақанинг Зоминда бўлиб ўтган ҳудудий босқичи жуда катта шоду хуррамлик билан ўз ниҳоясига етди ва ғолиблар эълон қилинди.

Мусобақада аёл-қизларимиз ҳам фаол иштирок этдилар ва илк ғолибалар маълум бўлишди.

Биринчи ҳудуд бўйича

18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:

1-ўрин: Атабаева Нафиса;

2-ўрин: Рашидова Нисо;

3-ўрин: Убайдуллаева Солиҳа.

26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида эса қуйидагилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Мирзақулова Махсуда;

2-ўрин: Исматуллаева Меҳринисо;

3-ўрин: Исаева Марҳабо.

Иккинчи ҳудуд бўйича

26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:

1-ўрин: Бозорова Ёрқиной;

2-ўрин: Қиржигитова Бибиойша;

3-ўрин: Ҳакимова Дилноза.

  Илк ғолибалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 
Мавзуга оид мақолалар
Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти  инсонпарвар ташкилотларнинг энг катталаридан ҳисобланади. У мустақил давоми...

14:06 / 27.01.2017 4167
embedhttpswww.youtube.comwatchvzpvO2BgNkembed

17:55 / 06.03.2018 3096
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган оналари Ҳалима Саъдиядан ривоят қилинади Мен оппоқ давоми...

20:34 / 27.02.2017 7935
Ифторликда муздек шарбатни ичиб, шом намозини ўқиб бўлгач, дугоналарнинг ёқимли даврасида ёстиққа давоми...

10:22 / 11.05.2019 3421