«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 11-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал хулқ соҳибига муҳаббат

Инсон кимгадур муҳаббат қўйса, уни муҳаббатида кўзлари кўр бўлиб, ҳаттоки уни севиши сабабини ҳам билмас экан. Ҳабибуллоҳни севишнинг сабаблари жуда кўп, буни сўз билан таъриф этиш жуда қийин. Шундай бўлса-да, Расулуллоҳ, сизни:
  • энг аввало “Оламларнинг сарвари” бўлганингиз учун;
  • Сиз сабабли биз яратилганимиз учун;
  • Ислом ва Қуръонни олиб келганингиз учун;
  • бизга шафоатчи ва раҳмат бўлиб юборилганингиз учун;
  • гўзал хулқ соҳиби бўлганингиз учун;
  • ҳар бир иймон келтирганлар учун ибрат бўлганингиз учун;
  • ҳақиқий мўмин бўлишимиз учун; бунга далил: «Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди»;
  • Сизнинг жамолингизни кўриш, Ҳавз олдида қўлингиздан Кавсар сувини ичиш учун;
  • бизни кўрмасдан туриб, “Умматим!” деб бизни асҳобларингиздан ҳам устун қўйганингиз учун;
  • Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло гуноҳларимизни кечириб, бизга муҳаббат қўйиши учун.

Аллоҳ ҳар биримизни Ўзининг Ҳабибига бўлган муҳаббатида собит қилсин!

Хадийжа Қурбонова

Мавзуга оид мақолалар
Ишингизда муаммолар борми Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. давоми...

07:28 / 23.01.2017 5282
  Ният бўлиши шарт. Закот тўғри бўлиб, закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният давоми...

13:57 / 04.06.2017 3806
embedhttpsm.youtube.comwatchvO6p2g6jcm2sembed

01:57 / 09.06.2017 3866
 Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олишнинг бугунги кундаги аҳамияти          Ҳозирги давоми...

19:59 / 17.03.2017 4359