«Муслиманинг қўллари билан савоб» фестивал-ярмаркаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Муслиманинг қўллари билан савоб» фестивали масжид қуришга ёрдам беради Симферополда «Муслиманинг қўллари билан савоб» фестивал-ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар беради qmdi.org. Тадбир «Биллур» Қрим ва Севастопол шаҳри муслималари жамоатчилик уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган акция доирасида ўтди. Унда қувноқ танловлар, шоулар ва болалар учун ўйинлар, маҳорат дарслари, шунингдек, аёллар учун викторина ташкиллаштирилди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига кутилмаган совғалар, турли туҳфалар ва ширинликлар улашилди. Хайрия ярмаркасида 15 минг рублга яқин маблағ тўпланди, у Белогор туманида масжид қурилишига сарфланади. Фестивал ташкилотчилари Қрим муфтийси Амирали ҳожи Аблаевга аёллар ташаббусларини қўллагани ва тадбирни ташкиллаштиришда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Намоз дармонсизлик ва семиришни келтириб чиқарадиган ёғларни тўпланишини олдини олиб, қорин мушакларини давоми...

14:23 / 08.11.2016 8301
Истамбулдаги бошқармаси директори ўринбосарининг Риа Новостига хабар беришича, давлат бу қурилишда давоми...

19:02 / 14.12.2016 3696
Бугун Маккаи Мукаррамадаги сўнгги кунимиз. Аллоҳнинг Байтидаги сўнгги намозга mdash бомдодга чиқдик. давоми...

08:30 / 27.11.2022 3708