Гўдак тилидан (ҳайт байрами куни...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайт байрами куни...

Ассалому алайкум. Бу мен яна Муҳаммад Айюбман! Ҳайрон бўлябсизми? Ҳеч ҳам ҳайрон бўлманг. Ахир Рамазон ҳайити билан табриклашни унутибманку.

Биз ҳам дадам билан ҳозиргина масжиддан қайтдик. Бир ой рўза тутиб ўрганиб қолибман шекили. Дадам ширинлик олиб бергандилар, ифтордан кейин ейман дедим. Яхшиямки дадам айтдилар, бўлмаса сув ҳам ичмаётган эдим.

Барчангизни муборак Рамазон ҳайити билан табриклайман. Ҳар доим ота-онангизни айтганларини қиладиган, гап қайтармайдиган, ақилли бола бўлиб юринглар.

Катталарни жаҳлларини чиқариб ҳадеб ширинликлар сўраб йиғламанглар. Ахир ҳар доим ҳам ширинлик учун пул бўлмайдику.

Бир ой давомида эшитган ҳикоя ва воқеалардан яхшилик топган бўлсангиз Аллоҳдан, агар камчилкк ва хато топган бўлсангиз мен ҳақимдаги ҳикояларни ёзган кишидан деб билгайсиз. Келаси Рамазон ойи келгунча хайр. Яхши қолинглар.

Ҳозир эса ота-онангиз ва бошқа яқинларингизни қучоқлаб Рамазон ҳайити билан табриклаб қўйинг.

Хайр...

Юсуф МУҲАММАД.

Мавзуга оид мақолалар
Хабар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси давоми...

15:18 / 08.02.2018 3611
embedhttpswww.youtube.comwatchv7sPbYQ7z4Eampfeatureyoutu.beembed

11:03 / 19.05.2015 14847
Ўтиш ёшидаги қизлар учун «ҳамма билан бир хил» бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун ўсмир қизингиз унинг атрофидаги давоми...

14:10 / 11.02.2017 5841
Савол Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандоқ эди         Жавоб Пайғамбарлар давоми...

10:01 / 05.12.2017 4640