Танловларга марҳабо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="large" ids="28735,28734,28736" orderby="rand"]

Муборак Рамазони шариф муносабати билан!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, азиз мўмина ва муслима опа-сингиллар!

Сизларни яқинлашиб келаётган ойларнинг султони Рамазон билан қутлар эканмиз, бу ойда тутажак рўзаларингизни Аллоҳ Ўз даргоҳида қабул қилсин, деймиз.

Шунингдек, ушбу муборак ой муносабати билан ўтказиладиган танлов ҳақида хабар берар эканмиз, унда буюк иймонингиз ва жидду жаҳдингиз билан иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Танловимиз муборак Рамазони шарифнинг илк кунларидан бошланиб, сўнгги кунларига қадар давом этади.

Танлов учта тур асосида ўтказилади:

  1. Мақола йўналишида;
  2. Тест йўналишида;
  3. Рамазон Ҳайитига оид откриткалар йўналишида.

Биринчи йўналишда «Ғайридинларнинг Рамазон ҳақидаги эътирофлари» мавзуси бўйича мақолалар тақдим этилиши керак.

Иккинчи йўналишда эса рўзага оид тест савол-жавобларига бағишланади.

Учинчи йўналишда Рамазон ҳайитига хос бўлган чиройли откриткаларни кутиб қоламиз.

Азиз мухлисаларимиз! Биламиз, орангизда юксак қобилиятли, истеъдодли ва билимли опа-сингилларимиз кўп. Марҳамат, ушбу танлов асосида ўз ижодий қирраларингизни намоён этинг. Умид қиламизки, дунёни ҳайратга соладиган ажойиб мақола ва ижодий ишлар танлов баҳона юзага чиқади.

Шунингдек, динимизнинг ривожи, албатта, биз каби муслим ва муслималарга боғлиқдир. Унутмайликки, биз Ислом тарихида буюк из қолдирган Замахшарий ва Имом Бухорийдек олимларнинг авлодларимиз.

Барча  йўналишлар бўйича мақола-ю откриткаларни ҳамда тест саволларига жавобларингизни  muslimaat@islom.uz электрон манзилида кутиб қоламиз.

Танловга марҳамат, азизлар!

muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандга муносиб исм қўйиш отаонанинг бурчларидан бири ҳисобланади. Исмларнинг энг яхшилари Аллоҳга давоми...

19:49 / 02.01.2017 9098
Намозда қуйидагилар макруҳдир Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат. «Хушуъ» аъзоларнинг давоми...

12:01 / 18.05.2017 8766
Шайх Муҳаммад Аввома   беназир муҳаддис олим биринчи қисм Аввал хабар берганимиздек, муҳаддис олим давоми...

16:23 / 26.09.2018 5798
Мактаб деган сўз тилимизда қанчалик кенг маъно англатмасин, унинг ўзагида китоб борлиги учун ҳам биз энг давоми...

04:48 / 27.05.2021 9918