Бахт калити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Барча нарсаларни йўқотдим деб ўйласанг, Аллоҳ сен билан бирга эканини ёдга ол, шунда сен Уни йўқотмайсан, табассум қил!
  2. Суйган инсонинг сенга эътибор бериши учун унга босим ўтказма, унинг ўзи кимлигингни ва қадринг қанчалигини билгунича ташлаб қўй!
  3. Яхшилаб кузат: ким хафалигингдан хафа бўлади ва хурсандчилигингдан қувонади, ана ўша инсон қалбингдан жой олишга ҳақлидир.
  4. Бахт-саодатнинг сабабларидан бири – сенда гўзалликни кўрувчи кўз, ёмонликни кечирувчи қалб, энг афзал нарсани ўйловчи ақл ҳамда умидга тўла руҳнинг бўлишидир.
  5. Инсонларни ўзингга қаратиб, сендан ҳайратланишлари учун ёлғон гапирма, ростгўйликдан қўрқма, агарки бу сендан инсонларни узоқлаштирса ҳам...

Унутма, ўзгалар билан муносабатда очиқ-ойдинлигинг улкан ютуқдир.

Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон Келаётган меҳмонлар ичра, Энг қутлуғи бўлсин Рамазон. Саҳарлигу ифторликда Масжидларда давоми...

21:21 / 18.11.2016 4809
Азиз дўстим иймон бизга ҳақдан ато, Қара, қандай хушхабар бор мўминларга Икки жаҳон мўмин топар бахту давоми...

17:06 / 09.12.2016 4543
Муҳаррам ойининг энг фазилатли куни ашуро куни бўлиб, у мазкур ойнинг ўнинчи кунидир. Ушбу кунда рўза давоми...

06:35 / 02.05.2019 8590