Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Одамнинг жинсий аъзосидан бошқа турли нарсалар билан яқинлик қилиш асносида ғусл вожиб бўладими?

ЖАВОБ:

Аёлининг даво мақсадида олд-орт қисмига бармоқ ё шунга ўхшаш нарсаларни киргизиши билан ғусл вожиб бўлмайди. Аллома Ҳалабий “Шарҳи Кабирий” китобларида бу масалани батафсил баён қилган. Яъни: олд ёки ортга бармоқни киргизишда ихтилоф бор. Афзали аёл шаҳватни қондириш мақсадида олд аъзосига бармоғини киргизса ғусл вожиб бўлади. Сабаб (шаҳват) мусаббаб (тўкилиш)ни ўрнига қоим бўлгани учун. Ортга бармоқни  киргизишда эса шаҳват топилмайди (лекин маний тўкилса ғусл вожиб бўлади).

Одамнинг жинсий аъзосидан бошқа, жониворларнинг, ўликларнинг жинсий аъзоси ёки жинсий аъзо каби ясалган воситаларни киргизишнинг ҳукми ҳам шу кабидир.

Эркак киши ортига бармоқни киргизишидан маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди. Аёлларнинг жинсий аъзосидан бошқа, жониворларга, ўликка ёки жинсий аъзо каби ясалган воситаларга киргизиш билан маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди.

Огоҳлантирув: Ҳадисларда қўли билан ҳожатини қондирувчини “қўлига никоҳланувчи”, деб, бу каби феълли кишиларга нисбатан Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча дуоси ижобат бўлувчи Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг лаънати бўлиши таъкидланган. Ўзини ўзи турли хил воситалар билан қондирадиган эру аёллар, қолаверса, қўллари билан қондирадиган аёллар ҳам бу лаънат остидадурлар. 

Танбеҳ: юқоридаги сўзлардан бу каби ҳунук феълни шариатни билмасдан ёки бузуқ, ҳайвоний ҳирсга берилиб қилиб қўйса, унга ғусл қилиш вожиб бўлиши ҳақида сўз кетмоқда. Зеро, бу ишлар Ислом шариатида сақланиш лозим бўлган, ҳаром саналган гуноҳи кабиралардир.

 
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматида келтирилган маъно барча халқларда ўзига хос сўз давоми...

01:09 / 24.10.2023 2609
Бугун Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси ўтказилаётганини аввал маълум қилган эдик. давоми...

15:39 / 14.02.2018 5547
Расулимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога давоми...

19:49 / 06.12.2016 4544
«Facebook» ижтимоий тармоғи Саудия Арабистонини эркинлаштириш жараёнига ўз муносабатини билдирган кўринади. давоми...

12:31 / 25.02.2018 4414