Тиниб-тинчимас муслима юксак унвонга сазовор бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тиниб-тинчимас муслима юксак унвонга сазовор бўлди

АҚШнинг Калифорния штати ҳукумати аҳолига Ислом ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ҳар куни, мисли кўрилмаган қатъият ва сабот билан етказиб келаётган муслимани «Йил аёли» деб эътироф этишди. Фримонт шаҳрида истиқомат қилувчи Мойна Шаик хоним мунтазам равишда Ислом ҳамда исломий ҳаёт тарзи ҳақида маърифий ижтимоий тадбирлар ўтказиб келади, деб хабар қилади ABC7News. Сўнгги йил давомида Мойна «Мусулмон билан танишув» деб номланган 60 дан ортиқ тадбир ўтказиб, минглаб юртдошларига исломий маърифат тарқатган. Асли покистонлик бу жонкуяр аёл мусулмон одам билан юзма-юз учрашиб, у билан суҳбат қила олмаслик – исламофобиянинг асосий сабаби деб ҳисоблайди. Мойна хоним юртдошларининг бундай ғафлатдан уйғотиш учун вақтини аямайди. Шунинг учун Калифорния штати уни «Йил аёли» унвонига лойиқ деб топган.

Манба: Islamnews

Мавзуга оид мақолалар
Устозимиз Шайх Ҳазратларининг таъзияларида иштирок этаётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

06:18 / 03.02.2017 11208
Янгиликларда Наманганда 26 ёшли аёлнинг эри томонидан қаттиқ калтакланиб вафот этгани хабар қилинди. Бир давоми...

22:36 / 12.08.2020 6428
Ислом узоқ муддат давомида жаҳон оммавий ахборот воситалари, таълим тизими ва сиёсий майдонда инкор қилиб давоми...

15:22 / 24.05.2019 3254
Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг хоҳиши ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

19:56 / 20.11.2016 4321