Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ:  Ғуслнинг суннатлари борми?

ЖАВОБ: Ювинишда қуйидаги ўн икки нарса суннат саналади:

الابتداء بالتسمية، والنية، وغسل اليدين إلى الرسغين، وغسل نجاسة لو كانت بانفرادها، وغسل فرجه، ثم يتوضأ كوضوئه للصلاة، فيثلث الغسل ويمسح الرأس، ولكنه يؤخر غسل الرجلين إن كان يقف في محل يجتمع فيه الماء، ثم يفيض الماء على بدنه ثلاثاً، ويبتدئ في صب الماء برأسه، ويغسل بعدها منكبه الأيمن، ثم الأيسر، ويدلك جسده

  1. «Бисмиллаҳ» билан бошлаш;
  2. Ният қилиш;
  3. Қўлни бўғимигача ювиш;
  4. Баданида бирор нажосат бўлса, ювиб ташлаш;
  5. Авратини ювиш;
  6. Намозга таҳорат олгандек таҳорат олиш: аъзоларни уч бор ювиш, бошига масҳ тортиш.
  7. Лекин сув тўпланадиган жойда бўлса, оёғини охирида ювиш;
  8. Баданига уч бор сув қуйиш;
  9. Юзига сув қуйишда боши тарафдан бошлаш;
  10. Ўнг елкасини ювиш;
  11. Чап елкасини ювиш;
  12. Баданини ишқалаб чиқиш;

САВОЛ: Ғуслни ният қилиш фарзми?

ЖАВОБ: Юқоридаги уч нарсадан бошқа нарса фарз эмас, шунингдек ният ҳам.

САВОЛ: Ғуслнинг макруҳлари қайсилар?

ЖАВОБ:

كره في الغسل ما كره في الوضوء وهي ستة أشياء: الإسراف في الماء، والتقتير فيه، وضرب الوجه به، والتكلم بكلام الناس، والاستعانة بغيره من غير عذر. ويزاد فيه كراهة الدعاء

Ғуслда ҳам таҳоратда макруҳ бўлган амаллар макруҳ саналади. Улар олтитадир.

1.    Сувни исроф қилиш;

2.    Кам ишлатиш;

3.   Сув билан юзга уриш;

4.    Гаплашиш;

5.    Узрсиз бошқадан ёрдам сўраш;

6.    Аъзоларини дуо, зикр айтиб ювиш, аммо таҳоратда эса макруҳ эмас.

 
Мавзуга оид мақолалар
playlist typevideo ids29675,29676,29677,29678,29679,29680,29681

11:47 / 26.08.2017 3984
embedhttpswww.youtube.comwatchvTNWVAn0uCfIembed Ҳурматли бекажонлар Қадим Шом ўлкасининг дунёга машҳур анвойи таомлари, турфа давоми...

12:39 / 11.03.2017 6822
«Эй Одам фарзанди Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисобкитоб давоми...

16:36 / 23.12.2016 4260
Душанба куни Голландиянинг ўнг партия аъзоси, мусулмонларга қаршилиги билан маълум бўлган сиёсатчи Йорам давоми...

11:07 / 10.02.2019 2998