Бразилияда илк бор муслималар учун либослар кўргазмаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бразилияда биринчи бор мусулмон аёллар учун шаръий либослар кўргазмаси ўтказилди.

Сан Пауло шаҳрида муслималар учун тикилган либослар кўргазмасининг анжумани бўлиб ўтди. Бразилиялик муслималар томонидан ташкил этилган ушбу анжуманда сўнгги беш йил мобайнида Бразилияда яшовчи муслималар ва Исломга энди кираётган аёллар сонининг кундан-кунга ортиб бораётгани ҳамда исломий кийимларнинг етишмаётганлигини инобатга олиб, янги кийимларни кўпайтириш масаласи ўртага ташланди. Исломий либосларнинг бир неча хил дизайнини намойиш қилишда бразилиялик муслималар иштирок этишди. Айтиш лозимки, Бразилия ва Лотин Америкасидаги ҳижоб ва исломий либослар етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган «Иқро» канали мазкур мавзуга оид кўрсатувларни намойиш этди.

 
Мавзуга оид мақолалар
Савол Пайғамбаримизнинг икки елкалари ораси қандай эди          Жавоб Пайғамбаримизнинг икки давоми...

18:56 / 05.12.2017 3264
Афёнкарахисар вилоятида фақат аёллар учун жамоат автобуслари қатнови жорий қилинади. «Умма информ» давоми...

19:07 / 21.12.2016 3434
Бугун 4 май 2019 йил санасида Халқаро Ислом академиясида талабалар ўртасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

17:29 / 04.05.2019 3065
Бу дунё ҳаёти молдунё, ўйинкулги, енгилелпи нарсалардан иборат, деб ўйлайдиган ёш йигит эдим Жума куни давоми...

10:00 / 13.12.2018 8722