Оташин даъват
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Бир киши намозларини жамоат билан ўқиш учун ҳар куни масжидга борар эди. Тўсатдан масжидга боришни тўхтатиб кўйди. Бирор ҳафта ўтгач, масжид имоми ўша одамнинг ҳолидан хабар олмоқчи бўлди. Совуқ кечаларнинг бирида имом у кишининг уйига борди. Ловуллаб ёниб турган ўчоқ олдида уй эгасининг ёлғиз ўзи ўтирганини кўрди. Имомга эшик очган одам унинг нима сабабдан келганини тушунмай ҳайрон бўлса-да, уни ичкарига таклиф қилиб, ўчоқ олдидан жой кўрсатди… Имом индамай ўтирарди. Бу оғир сукунат ичра у ўчоқдаги оловнинг рақсини томоша қилар эди. Бирор дақиқа ўтгач, имом ўчоқдан ловуллаб ёнаётган кўмирни оташкурак билан олди-да, бир четга ажратиб қўйди. Сўнг яна сукут сақлаган ҳолда курсига суяниб ўтиришда давом этди. Уй эгаси бу ҳолатни индамай кузатиб турарди. Четга олинган кўмирдаги олов сўна бошлади. Кўп ўтмай эса бутунлай ўчиб, совиб қолди. Айтиб ўтиш керакки, имом уй эгаси билан салом-алик қилганидан кейин бирор оғиз сўз гапирмади. Сўнг соатига қараб, кетар чоғи келганини билди. Жойидан қўзғалар экан, ёниб тугаган кўмирни қайтариб ўчок ичига ташлади. Ўчиб қолган кўмир бўлаги ёнаётган кўмирлар алангасидан шу заҳоти туташиб, яна ёна бошлади. Имом эшик олдига яқинлашганда уй эгаси юзини юваётган ёшлар билан деди: «Ташрифингиз учун ташаккур. Айниқса, оташин даъватингиз учун. Эртанги бомдод намозини, албатта, яна масжидда ўқийман, иншааллоҳ». Баъзан баландпарвоз гаплардан кўра, амаллар кўпроқ таъсир қилади...

Мавзуга оид мақолалар
Биз дунёдан кетар бўлдик,Қолганларга салом бўлсинБизлар учун хайр дуоҚилганларга салом бўлсинАжал букди давоми...

22:58 / 23.11.2022 4317
Тайландда илк бора очилган  «АлМероз» исломий меҳмонхонаси иш фаолиятининг биринчи олти ойлиги мобайнида  давоми...

20:08 / 11.03.2017 5499
СНАЙПЕР КЕЛИН Тўққизинчи мактуб Дунёда гўдакнинг чулдирашидан кўра тантаналироқ мадҳия йўқ Виктор давоми...

11:00 / 28.03.2017 4301
.Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди,Нур сураси, 45оят.Барча жонли коинотнинг асли ҳам, таркиби ҳам сувдир. давоми...

22:12 / 12.09.2023 2765