ТАЪЗИЯ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

ТАЪЗИЯ

«Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун» «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

  «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда «Ислом.уз» портали Аҳмаджон ҳожи Раҳматуллоҳ ўғли Саидовнинг вафот этганларини чуқур қайғу билан маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва барча яқинларига самимий таъзия изҳор этади. Аҳмаджон ҳожи домла кўп йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Хоразм вилояти вакили, Хоразм вилояти қозиси лавозимида ишлаган, умрини динимизнинг ривожи, ёш авлоднинг диний таълимига бағишлаган инсон эдилар. Аллоҳ таоло Аҳмаджон ҳожи домланинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат айласин, Ўз раҳматига олиб, афву мағфират қилсин, охиратларини обод қилсин, ортларидан қолган барчага: аҳлу аёллари, фарзандлари, сафдошлари, шогирдларига сабру жамил ато қилсин!   muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
   Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасининг фарз қилингани ҳақидаги ояти каримада «Эй иймон давоми...

10:51 / 08.02.2017 4660
Эр меҳмонхонада қўлида телефон билан ўтирибди. Ҳар замон телевизорга кўз қирини ташлаб қўйяпти. Хотини давоми...

10:20 / 12.04.2017 6568
Кунлар ўтиб борарди. Ясриб Мадинага айланганидан буён ҳамма нарса ўзгарган, гуллаётган эди. Тиканлар давоми...

08:25 / 26.01.2017 5321