Она тилим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ОНА ТИЛИМ

Онам айтган аллаларда топдим сени,

Ҳар бир сўзинг юрагимга бўлди малҳам.

Афзал ўлим, унутгандан кўра Сени,

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Кимнинг тили йўқ экан, у – элат эмас,

Тили, эрки, миллатига эга эмас!

Ўз тилини унутса ким, фарзанд эмас –

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Хазинамсан, бебаҳосан, қандай асрай?

Авлодларимга меросим қонда асрай.

Асрай сени: танда асрай, жонда асрай,

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

 
Мавзуга оид мақолалар
Мен сизларга ҳавола этаётган ҳикоя ҳаётий воқеликка асосланган бўлиб, у муборак Рамазон ойига боғлиқ давоми...

11:21 / 01.12.2016 4018
Аллоҳ таоло «Сен «Эй Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Эй Роббим, Сендан уларнинг давоми...

10:00 / 29.11.2016 9087
Дунёдаги барча адашишларнинг  асосий сабаби илмсизликдир. Суқрот Илм бор жойда жоҳилиятга ўрин йўқ. Жоҳил давоми...

14:54 / 07.02.2018 6000