Намоз адо этилувчи уй – фаришталар маскани
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоз адо этилувчи уй фаришталар маскани

Савол: Намозни тарк этишнинг зарари нималардан иборат?

Жавоб: Намоз ўқишликни тарк этганлар бу дунё ва охиратда катта йўқотиш ва зиён кўрувчилардан бўладилар. Ҳадисларнинг бирида марҳамат қилинишича, инсондан сўралувчи биринчи амал – бу намоздир. Намози дуруст бўлса, кейинги савол-жавоблар у учун енгил бўлади ва бундай одамга мурувват кўрсатилади.

Агар инсон намозни адо этмаган бўлса, унинг савол-жавоби жуда оғир кечиб, охир-оқибат ҳалок бўлади.

Шунинг учун ҳам диний савияси юқори одамлар намозни заррача бўлса-да, камчиликларсиз адо этишга уринадилар. Агар улар намозни қазо қилиб қўйсалар, тезда қолдирилган намозни ўқиб, Парвардигорлари ҳузурига қарзсиз боришга интиладилар.

«Танбеҳул ғофилин» китобининг намозни тарк этишнинг зиёнларига бағишланган бобида қуйидаги ҳикоя келтирилади:

Бир куни  ёмон, ёвуз бир инсон шайтонни учратибди ва ундан сўрабди: «Ҳой Иблис! Сенга ўхшашлигим учун нима иш қилишим керак?» Иблис жавоб берибди: «Шу кунга қадар ҳеч ким менга ўхшашликни истамаган эди. Агар сен менга ўхшашликка қарор қилган бўлсанг, унда, аввало, икки нарсани тарк этишинг керак:  булардан биринчиси – намоз, иккинчиси – шаҳодат калимаси».

Бошқа бир ривоятда бундай дейилади: «Дунё бўйлаб кезиб юрувчи фаришталар инсонлар яшайдиган уйнинг эшиги олдида шайтонлар билан учрашадилар ва уйга кириш борасида баҳслашиб қоладилар. Фаришталар: «Бу уйга биз кирамиз, шайтонларнинг бу ерда қиладиган ишлари йўқ», дейдилар. Шайтонлар: «Йўқ, бу уйга биз кирамиз, бу фаришталар маскани эмас», деб жавоб қайтарадилар. Баҳс давом этаётган бир пайтда азон товуши эшитилиб, мунозара тўхтайди. Агар азон билан бирга бу уйда намоз ўқишга тайёргарлик бошланса, унга фаришталар киради, шайтонлар эса ҳафсалалари пир бўлиб нари кетадилар. Аммо уйда намозга тайёргарлик бўлмаса, хонадон соҳиблари орасида намозни адо этувчи топилмаса, у ҳолда уйга шайтонлар кириб, фаришталар қайтиб кетадилар».

Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз: «Намоз ўқилмайдиган уй – шайтоннинг бошпанаси, намоз қоим қилинувчи уй эса фаришталар маскани», деб бежиз айтмаганлар.

интернет материаллари асосида тайёрланди

 
Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 1 кичикроқ товуқ 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи 1 ош қошиқ томат пастаси 100 гр майда угра 1 ош қошиқ давоми...

07:51 / 26.01.2017 3732
Фарзандингиз бир ҳикояни қайтақайта ўқиб беришингизни хоҳлайдими Сиз эса у китобни аллақачон биласиз, давоми...

15:27 / 15.04.2019 4441
embedhttpswww.youtube.comwatchvAVC7nFGH4embed

12:43 / 08.09.2016 4239
Қалб учун тафаккур майдонига киритадиган узлатга ўхшаш манфаат йўқ. Узлат халқдан узилиб, Холиқ билан давоми...

10:12 / 02.08.2017 5653