Инглиз элчиси ҳаж амалини бажарди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудиядаги Англиянинг мухтор элчиси Саймон Коллинз, Исломни қабул қилгач, рафиқаси билан ҳаж амалини бажарди. Саймоннинг рафиқаси твиттердаги саҳифасида эрининг мусулмонликни қабул қилгани ва ҳаж қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Саймоннинг ўзи эса твиттердаги саҳифасида: «Ўттиз йил мусулмонлар ичида яшаб Исломни қабул қилдим», – деб ёзган. 14 сентябрда элчи фейсбукдаги саҳифасида араб тилида куйидаги табрикномани чоп қилди: «Аллоҳ Таоло қилган ҳаж амалингизни қабул қилиб, гуноҳларингизни афв қилсин!».

Саймон Коллинз 2015 йилнинг январида Саудияга Буюк Британиянинг элчиси сифатида тайинланган. Араб тилини билади. Араб мамлакатларидаги илк элчилик вазифасини Баҳрайнда бажарган. Кейинчалик Қатар, Ироқ ва Сурияларда ишлаган.

                                                                                                                                  манба: «ИСЛАМ И НАУКА»
Мавзуга оид мақолалар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар давоми...

02:36 / 27.05.2023 2512
embedhttpswww.youtube.comwatchvomJFMVGX7ygembed

12:17 / 08.09.2016 4684
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан давоми...

13:52 / 02.03.2017 17429
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ учун ибодат давоми...

13:03 / 20.06.2023 2616