Қироат илмидаги машҳур олима
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сурат соҳибаси ким эканини биласизми? У – дунёдаги энг улуғ аёллардан. У олтмиш йил Аллоҳнинг Китоби хизматида умр кечирган кўзи ожиз аёл – Умму Саъд Муҳаммад Алий Нажмдир, Аллоҳ уни раҳмат қилсин.

У Қуръон ҳофизи, Қуръон ҳофизлари етиштирган, узун умр соҳибаси бўлган шайха бўлиб, ўн қироат мутахассиси бўлган хонимдир. У давомли тарзда ярим асрдан зиёд муддат толиби илмларга турли қироатларда ижозалар берди. Унинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга туташган санади энг қисқа санадлардан бўлиб, санадда бор-йўғи 27 та ровий бор. Шайха қироат илмида ўз замонасининг энг машҳур олимларидан эди. Унинг илмидан Искандариянинг барча уламолари бевосита ёки билвосита баҳра олишди. Қуръон аҳллари турли Ислом юртларидан, масалан, Саудия, Покистон, Судан, Фаластин, Лубнон, Чат ва Афғонистон каби мамлакатлардан келиб, ундан Қуръон ўқиб ўтказишди. Шундай аёлнинг таржимаи ҳоли бутун оламга олий намуна сифатида тарқатишга муносиб эмасми?!
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло «Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч давоми...

19:43 / 18.11.2016 4795
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо давоми...

20:12 / 13.02.2018 11715
Йўлдаги азиятни олиб ташлаш садақадир Ухдуд эгалари қиссаси Қуръони Каримнинг Буруж сурасида келган давоми...

08:35 / 26.01.2017 4384