Ўзбекистонда Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги поёнига етди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги дин ишлари бўйича матбуот хизмати маълумотига кўра, муқаддас Рамазон ойининг икккинчи ўн кунлиги мобайнида 354 та жомеъ масжидларида (шулардан 45 таси Тошкент масжидларида) Хатми Қуръон бўлиб ўтди.

Иккинчи ўн кунлик мобайнида Ўзбекистон Мусулмонлари Бошқармаси томонидан кам таъминланган оилаларга 153 278 350 сўм миқдорида хайрия ёрдами кўрсатилди. Меҳрибонлик уйларига ва ногиронлик уйларига 9 362 250 сўм миқдорида пул ўтказилди.

Бундан ташқари, Рамазон ойи бошлангандан то бугунга қадар Республикада 200 та муқаддас жойлар ва хотира комплекслари кўркамлаштирилди, 4248 та қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Рамазон ойи олдидан Тошкентда «Хўжа Аҳрор Валий» жомеъ масжиди тўлиқ таъмир қилинди.

«Podrobno.uz» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон мағфират ойидир. Қанчаданқанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан давоми...

19:02 / 24.12.2016 4186
Қора қорағат Смородинадан тайёрланадиган консервалар Қора қорағат меваси С, В1, РР витаминларига ва давоми...

13:14 / 29.11.2016 8397
БиласизмиҲаж ва Умра зиёратига борсангиз, Мадинаи мунавварага ташриф буюрасиз. У ерда Масжиди Набавийда давоми...

03:23 / 18.02.2020 10591