Ҳазратимиз – Устози аъзам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халққа хизмат қилган зотларни, Дермишлар одамлар халқнинг устози, Нечун энди мен сизни демай, Ўзбек халқин буюк устози.

Майли, кўплар не деса десин, Мен эмасман кўплар ичида, Қуръонда ҳам хабар келгандек, Кўпчиликдур фитна ичида. Алар сизга душманлик қилиб, Ўзбек халқин жар томон тортди, Мазҳаб асли «қайдан чиққан?» деб, Мўминларга тошларни отди, Булар Худо тутган имомин, Деган туҳмат ботарди бизга, Исёнларни қилишган чоғи, Аллоҳ сабр берганди сизга. Уларнинг бу қилмишларидан, Ер ёрилиб кетмади, шукр, Ҳар бир қавм ичра бўлгандек, Улар эди биздаги букр. Аммо шундай аянчли пайтда, Бир олим зот қайтди ватанга, Кўпчиликнинг қилган хатосин, Ислоҳ қилиб, ёзди китобин. Сиз тарқатган илм сабабли, Фитналардан бўлдик биз омон, Ким билади, балки ҳолимиз, Бўлармиди минг карра ёмон. Аҳён-аҳён бош кўтарурлар, Эслаб эски сафсаталарин, Яна бирдан ғойиб бўлурлар, Кўриб халқнинг раддияларин. Бироқ сизсиз қолганимиз кун, Улар учун байрам бўлди-ку, Шодландилар, ичдан севиниб, Бизни эзган шу дард эди-ку, Эсланг энди, ҳой кўзи кўрлар, Ҳазратимнинг айтган сўзларин, Аллоҳ ўзинг ҳидоят қил деб, Қилган гўзал бу дуоларин. Сизлар ҳануз у зот ҳақида, Айтмоқдасиз ёлғон сўзларни, Бўлди энди йиғиштиринг-да, Тавба айлаб, тўкинг ёшларни. Ёки юрак қотиб бўлганми? Айтсангиз-чи, ҳой азизларим, Фитналардан ўзингиз тийинг, Тингланг сизга айтар сўзларим. Ўқиб кўринг бу китобларни, Улар ичи тўла ҳақиқат, Ҳақиқатдан юз ўгирмасдан, Ихлос билан ўқинг-да фақат. Энг тўғри йўл АҲЛИ СУННАдир, Бизнинг имом ИМОМИ АЪЗАМ, Бу ҳақ йўлни бизга танитган, Ҳазратимиз  – УСТОЗИ АЪЗАМ. Яна сизга юзланай, Ҳазрат, Соғинч дарди қалбимни эзди, Юрагимда бир ўкинч ҳасрат, Хаёлларим олисни кезди. Нечун насиб бўлмади дийдор, Муҳаббатим чексиздур, билинг, Сизга айтар кўплаб сўзим бор, Тушларимга яна бир келинг.

ЮСУФ ШОШИЙ

Мавзуга оид мақолалар
2013 йил 1 февралда АҚШдаги муслима аёллар ташкилоти мусулмон бўлмаган аёллар ҳамда ҳижоб киймайдиган давоми...

18:55 / 09.12.2016 3512
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ   Яратган Роббимизга шукрлар бўлсинким, бизни шу жаннатмакон Ватанда, буюк алломалар давоми...

16:36 / 10.02.2017 6379
           Чет давлатга ишлагани кетган грузиялик аёл янги ватанлик бўлди. Бир неча йиллар ишлагач, Исмоил давоми...

12:14 / 21.07.2018 4121
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Тарих китобларида унинг исми битилмаган, лекин унинг қилган иши сақланиб давоми...

21:12 / 19.01.2017 6001