Ўзбек халқ шоираси Турсуной Содиқовага ўзингизни қизиқтирган масалаларда савол йўллашингиз мумкин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  •      Ассалому алайкум!

      «Muslimaat.uz» сайти ходималари сиз, азизаларга туҳфа ўлароқ, ажойиб ижодкор, гўзал қалб соҳибаси, халқимизнинг суюкли шоираси Турсуной Содиқова билан суҳбат уюштирдилар. Суҳбат давомида айнан бизга, мўмина аёл-қизларга керакли бўлган маслаҳатлар, ўзбекона маданиятимиз, миллий анъаналарга кўра эр ва хотин муносабатлари, ўзаро ҳурмат каби мавзулар тилга олинди. Суҳбат шу қадар қизиқ бўлдики, унда нафақат она ва фарзанд муносабатлари, аёлларнинг сир-асрорлари, балки бошқа кўплаб мавзулар ҳам тилга олинди. Суҳбатнинг батафсил матнини яқин кунларда сайтимизда ўқишингиз мумкин бўлади. Лекин энг муҳими: қизғин суҳбат асносида муҳтарама мухлисаларимизга ажойиб янгилик етказишга муяссар бўладиган бир воқеа ҳам бўлиб ўтди. Яъни энди сиз ўзингизни қизиқтирган барча саволларингиз билан «muslimaat.uz» сайти орқали севимли ижодкоримиз Турсуной Содиқовага мурожаат қилишингиз мумкин!

    манзил:   mailto:tursunoy_sodiq@mail.ru

     
     
Мавзуга оид мақолалар
«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади.  Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг давоми...

10:06 / 10.05.2017 6370
Таниқли шоир Ботиржон Эргашевнинг Аллоҳимга айтиб бераман, Жонинг соғ бўлсин каби шеърий тўпламлари давоми...

21:00 / 05.01.2020 6006
Кунларнинг энг улуғи Арафа ва Қурбон ҳайити ҳам айнан шу ўн кунлик ичидадир. Шу сабаб бу вақтда қилинган давоми...

21:54 / 23.06.2023 2046
Ассалому алайкум Ҳазратим Рамазон ойи келиш арафасида ҳамма қатори мен ҳам сизни эсладим. Аслида эсладим давоми...

14:41 / 12.02.2017 4745