Гулли картошка
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомни мазали тайёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисобланади. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат бўлса керак. Баъзан бирор бир мазали таом тайёрлаймиз-да, безатишга ёки таом ёнига гарнир сифатида яна бирон бир қўшимча қилишга келганда, «Нима қилсам экан?» деб бош қашлаймиз.

Ушбу саҳифамиздаги маълумот ана шундай бош қашлаш ва турли саволларни бартараф этишда оз бўлсада ҳисса қўшса, ажаб эмас.

Керакли маҳсулотлар:

Картошка − 1 кг

Сут − 250-300 мл

Сариёғ − 100 гр

Таъбга кўра туз ва шивит (укроп)

 Тайёрланиши:

Картошкани тозалаб, бир неча бўлакларга бўлиб, қайнатиб, пишириб олинади. Пишган картошкани сузиб олгач, қайнатилган сут ва эритилган сариёғни қўшиб яхшилаб эзилади, аниқроғи бўтқа (пюре) қилинади. Таъбга кўра туз ва шивит қўшиб юборишни ҳам унутманг.

Димхона (духовка) патнисига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб, қандолат қопига пюрени солиб, гул шаклида сиқиб чиқасиз, сўнгра 200 даражали димхонага 15-20 дақиқа қўйиб, қизартириб, қуритиб оласиз.

Тайёр бўлган маҳсулотни ҳам гарнир ўрнида, ҳам болаларга енгил таом ўрнида дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда давоми...

22:40 / 22.11.2023 2315
Қирғизистоннинг энг катта кўли ИссиқКўлда янги дам олиш маскани ишга тушади. Ҳалол дам олиш масканининг бош давоми...

08:45 / 06.02.2017 8749
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад алайҳиссаломга мукаммал салавоту давоми...

07:10 / 20.01.2022 6640
        «Islam.uz» сайти ва шахсий ёзишмаларга кўплаб таъзияномалар ҳамда устозларнинг устози, севикли давоми...

17:01 / 07.02.2017 9978