Болливудни орзу қилган қиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асл келиб чиқиши кашмирлик бўлган Мурсилин Пирзода бутун ҳаёти давомида Болливуд кино актрисаси бўлишни орзу қилган. Аммо кино индустриянинг «мазасини» кўрибоқ, унга нисбатан фикри ўзгарди ва Исломга яқинроқ бўлишни истади. Оқибатда эса Болливудни ҳижобга ва диний илм ўрганишга алмашди. Бадавлат оиласининг фарзанди бўлмиш 23 яшарлик қиз бир неча йиллар олдин ҳам қиммат кийим-кечак, мода билан қизиқарди ва Карина Капур сингари машҳур ҳинд кино актрисаси бўлишни хоҳларди. Ота-онаси унга кинорежиссёр Яш Чопранинг картинасида режиссёр ёрдамчиси сифатида ишга киришига ёрдам берди. Сўнг бошқа бир филмда либослар бўйича рассом бўлиб ишлади. Режиссёр Маниш Шарма эса фильмда роль ижро этишни таклиф қилди. Лекин камера объективи қаршисида турар экан, Мурсилин ўзини ечинтирилган ва таҳқирлангандек ҳис қилди ва режиссёрга суратга тушмаслиги ҳақида айтди. Боливуддан кетгач, тасодифан қиз ҳинд имоми Зокир Ноикнинг маърузаси ёзилган видеороликни кўриб қолади. Булардан таъсирланган Мурсилин ҳижоб кийишни, ҳамда шариат амалларини бажаришга аҳд қилди. Бундан ташқари, Мурсилин Пирзода Ислом динининг асосларини ўрганишга, нотиқлик санъатини эгаллашга киришди. Ҳозирда эса ҳамюртларини диний савиясини ошириш ниятида видеоролик шаклида маърузалар қилмоқда. Унинг Instagrammда 19000 дан ортиқ обуначилари бор.
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш давоми...

10:42 / 07.03.2017 7056
Ҳадялашиш суннатдир. Бугунги кунда ҳар хил эҳтиёжларимиз учун бировларга ҳадялар берамиз. Аммо кимгадир давоми...

21:12 / 02.08.2023 2166
Тангрим кўрсатган йўлдан бир умр собит кетар, Пайғамбар суннатларин бенуқсон адо этар, Қуръон, ҳадис давоми...

19:28 / 04.02.2017 5699