Ичимликлар ҳақидаги фойдани биласизми? №3
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Cут

Барчамизга болаликдаги қадрдон ичимлик. Унинг таркибида мураккаб углеводлар, турли оқсиллар, бир оз ёғ мавжуд. Шу боис ушбу маҳсулот жуда секин ҳазм бўлади ва биз муайян вақт мобайнида ўзимизни тўқ сезамиз. Сутдаги углеводлар қондаги қанд миқдорининг барқарорлигини таъминлаш хусусиятига эга. Шунингдек, унинг таркибида суякларимизнинг мустаҳкамлиги учун зарур бўлган кальций моддаси ва D витамини ҳам бор. Сизга яна бир сирни очайлик: агар озмоқчи бўлсангиз ёки ҳаддан зиёд семириб кетишдан қўрқсангиз, кўпроқ сут истеъмол қилинг. Зеро, сут таркибидаги кальций моддаси организмдаги ёғларни парчалаб, ҳужайралар бўлинувига ижобий таъсир кўрсатади. Бир кунда 250 грамм, бошқача айтганда, бир стакандан сал ошиқроқ сут ичиш – бизга 120 калория берувчи модданинг мутлақо йўқлигидир.

Апельсин шарбати

Апельсин таркибидаги C витамини иммунитетни кучайтириб, организмнинг бардошлилигини оширади ва бизни кўплаб хасталиклардан яхшигина ҳимоя қилади. Апельсин шарбатини кўп истеъмол қилиш катарактанинг олдини олиши фанда аллақачон исботланган. Шунингдек, у муҳтарама аёлларимиз учун анча фойдали ҳисобланувчи – ҳомила ривожидаги бузилишни бартараф этишда зарур саналувчи фолий кислотасининг манбаи ҳамдир. Унинг тўйимлик даражаси: 250мл. шарбат 115 ккал.ни ташкил қилади.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 34оятида шундай дейди «Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган давоми...

10:25 / 28.05.2019 3609
 Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок давоми...

21:30 / 18.03.2017 5113
  gallery columns2 linkfile sizemedium ids15424,15426,15427,15428 orderbyrand Керакли маҳсулотлар 4та тухум Турли хил кўкатлар Пишлоқ Оқ ва давоми...

11:59 / 04.03.2017 6373