Устозим, сизга демоқчи бўлганларим....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Устозим, сизга демоқчи бўлганларим....

Муҳтарам  Устозим!  Бугун сизни эсладим... аслида сизни унутганим ҳам йўқ. Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир онида сизнинг берган ўгитларингиз, таълимингиз асқотади. Берган йўл-йўриқларингиздан  ҳар кун, ҳар соат фойдаланамиз. Аммо ўзингизга бунинг учун ташаккурлар айтиш, сиз берган илм нури ҳаёт йўлимизни ёритаётганидан хурсандлигимизни билдиришга нимадир етмайди... Баҳоналаримиз кўп. Баъзан вақтимиз етмайди. Ахир биз энди улғайдик, ишларимиз кўп, режаларимиз бисёр. Сиз берган илм нури ила фарзандларимиз йўлини ҳам ёритмоқдамиз. Аммо бунинг учун сизга ташаккурларимизни изҳор этмадик ҳали. Баъзан бунинг учун  бизга шижоат етишмайди. Қўнғироқ қилишга ва  бориб кўришга ийманамиз ёхуд: «Мени танирмикинлар? Безовта қилиб қўймасмикинман? Вақтларини олмасмикинман?» - деймиз.

          Билмаймизки, сизни эслаганимизнинг ўзи қалбингизни қувончга тўлдиради. Агар қўнғироқ қилсак, овозимизни эшитиб шодлигингиз икки ҳисса ортади. Кўргани бориб қолсак борми, бошингиз осмонларга етади.

         Фақат ҳамон бизга нимадир етишмайди. Вақтми, шижоатми, ғайратми... Аммо шуни билишингизни жуда истардимки, мен сизни ҳар доим эслайман. Сиздан мудом миннатдорман. Сизнинг ўгитларингиз сабаб мен бугун ҳаётда ўз йўлимни топдим. Сиз менга берган билимларингиз сабаб бугун мен ҳурматдаман. Сизнинг меҳнатларингиз билан  мен бугун оқу қорани яхши танийман, яхшию ёмонни ажратаман. 

         Азиз Устозим! Байрамингиз муборак бўлсин! Шуни билишингизни истардимки, ҳаётингизнинг ҳар куни аслида байрам. Чунки сиз ҳар куни кимгадир билим берасиз, илм чироғи билан йўлини ёритасиз. Сиз сабабли бир эмас, минглаб инсонлар ҳаётда ўз йўлини топади. Ҳар куни ҳаққингизга дуолар қилинади. Балки бугун сизга ҳадя беролмасмиз, аммо дуоларимизда мудом тилимиздасиз!

Яна бир бор байрамингиз билан қутлайман, азиз Устозим!

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Сиз ноёбсиз Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида давоми...

11:47 / 01.05.2019 4349
embedhttpswww.youtube.comwatchvAmDJect5BRAfeatureyoutu.beembed

11:08 / 15.03.2018 4033
Ёшлик инсон ҳаётининг энг мураккаб ва зиддиятли даври бўлса керак. Бир тарафдан, инсон ўз ҳаётининг бу давоми...

21:44 / 06.04.2019 10422
СанФранцискодаги ДеЯнга музейида бўлиб ўтган кўргазма одатдаги кўргазмалардан фарқ қилади. Унда кийимнинг давоми...

08:22 / 26.03.2019 3862