Саждадаги суннатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Саждадан қайтганда ғоз ҳолга келиш. 2. Саждага кетаётганда аввал икки тиззани, кейин икки қўлни ва сўнгра пешонани қўйиш ҳамда тураётганда аксинча бўлиши. 3. Саждада қўллар елка  баробарида бўлиб, бошни икки кафтлар орасига қўйиш.   4. Эр киши саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан ва билакларини ердан узоқда тутиши. 5. Аёл киши саждада қорнини икки сонига теккизмоғи. 6. Саждада «Субҳана роббиял аълаа» ни уч марта айтиш. 7. Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда икки қўлни икки сон устига қўйиш. 8. Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда эр киши чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратмоғи. 9. Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда аёл киши икки думбаси ила ўтириб, оёқларини жуфтлаб ён томонга чиқариб олиши. Икки сажда орасидаги суннатлар Икки сажда орасида ўтиришнинг икки хил кўриниши бор: 1. Икки оёқни (тўпиқдан пастини) тик қилиб, икки товон устига ўтириш. 2. Ўнг оёғини тик қўйиб чапини ётқизиш. Чап оёғини ётқизиб устига ўтиради ва ўнг оёғини тик қилади. Соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ҳолда узоқ ўтирар эдилар. Кўрган киши унутиб қўйдилар, деб ўйлар эди. Истироҳат ўтириши: у енгил ўтириш бўлиб, унда зикр бўлмайди. унинг ўрни биринчи ва учинчи ракъатдан кейин иккинчи саждадан кейиндир. Бу амални Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари қабул қилган. Бошқалар ўзга ҳадисларда келмагани учун қабул қилмаганлар.
Мавзуга оид мақолалар
Савол Пайғамбаримизнинг соқоллари қандай эди            Жавоб Пайғамбаримизнинг соқоллари қалин ва давоми...

09:02 / 07.12.2017 3787
Дуонинг таърифи ва фазилатлари   Дуо сўзи луғатда чақирмоқ, талаб қилмоқ, тарғиб қилмоқ маъноларини давоми...

16:28 / 03.03.2018 5240
embedhttpswww.youtube.comwatchvWdcy7O4zTDEfeatureyoutu.beembed forum.muslimaat.uz

15:15 / 29.07.2017 14752
Эр аёлининг ёмон қилиқларига сабр қилади, уни тарбиялаш чораларини ахтаради. Аёли ғазабга кирганида, сукут давоми...

22:19 / 03.03.2023 2556