Турмушингиз хотиржам бўлиши учун...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳисларни изҳор қилиш учун қайсидир кунни кутиш шарт эмас, чунки ўлим қош ва қабоқ орасида пайт пойлаб туради-да, тўсатдан келади. Ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиш керак. Бахт тўкисликда эмас, балки икки яримнинг бир-бирини тўлдиришида.


Инсоннинг кўнгли ҳеч қачон тўлмайди. Ҳамманинг ўзига яраша камчилиги, билиб-билмай йўл қўядиган хатоси бўлади. Шундай экан, бу каби қийматсиз нарсалар бахтли яшашга тўсиқ бўлмаслиги керак.


 Жуфтлар хатоларини кўрмасликка олиб, камчиликларини беркитиб, тузатувчи бўлишлари керак. Баъзи хатоларга кўз юмиш, баъзан эшитмаслик, гоҳида кечириш, тушуниш турмушнинг хотиржам давом этишининг омилидир.


 “Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо мисолида саодатли оила баёни” китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
   Мана Рамазон ойи ҳам сизлар билан тезда видолашмоқда. Рамазоннинг кеча ва кундузлари орасида Аллоҳга давоми...

07:28 / 09.02.2017 4198
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ДОИР ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР Чақалоқнинг танглайини кўтариш давоми...

13:53 / 22.11.2016 5313
Юрак ва қон томирлари жарроҳи доктор Холид шундай ҳикоя қилади Кунларнинг бирида икки ярим яшар бола давоми...

23:44 / 21.03.2018 8355